«сардоба фожиаси» тегли мақолалар


«Қурилиш охирига етмаганди». Сув хўжалиги вазири — Сардоба фожиаси ҳақида
23 июн 2023, 12:09

«Қурилиш охирига етмаганди». Сув хўжалиги вазири — Сардоба фожиаси ҳақида

Сардоба фожиасининг сабабларидан энг каттаси — сув омбори қурилиши охирига етмаганди, деди сув хўжалиги вазири Шавкат Хамраев. 27 млрд сўмлик сув сизиб чиқишидан бохабар қилувчи махсус ускуналар ҳам ўрнатилмаган бўлган. Сув омбори ёрилгач эса барча сув омборларида кучайтирилган текширув ўтказилган.

«Ҳақиқатни айтаман деб 5 суткага қамалдим». Жумагул Келдиярова Сардоба фожиаси ҳақида
2 май 2022, 11:30

«Ҳақиқатни айтаман деб 5 суткага қамалдим». Жумагул Келдиярова Сардоба фожиаси ҳақида

2020 йил 1 май санаси сардобаликлар хотирасида ўчмас из қолдирди. Давлат томонидан уларга кўплаб ёрдам берилган бўлса-да, ҳозиргача ноҳақликлар қилингани ҳақида сўзловчилар топилади. 51 ёшли Жумагул Келдиярова «Газета.uz»га сўзлаб берган ҳикоясида сув омбори ёрилганидан кейин ҳаётида бўлган ўзгаришлар, дўконсиз қолгани, Вазирлар Маҳкамасига шикоят қилиб боравергани учун туҳмат билан 5 суткага қаматилгани, маҳаллий аҳоли ишсиз эканлиги, лекин шунга қарамасдан шукур қилиб яшаб келишаётгани ҳақида сўзлади.

«Ҳаётимни бутунлай ўзгартириб юборди». Илмий иши сувда оқиб кетган Камола Аброрхонова Сардоба фожиаси ҳақида
1 май 2022, 11:00

«Ҳаётимни бутунлай ўзгартириб юборди». Илмий иши сувда оқиб кетган Камола Аброрхонова Сардоба фожиаси ҳақида

2020 йил 1 май куни Камола Аброрхонованинг илмий иши қўлёзмалари Сардоба сув омбори ёрилиши оқибатида сувда зарарланганди. 15 май куни мирзаободликлар билан мулоқотда президент Шавкат Мирзиёев Камолага истисно тариқасида фалсафа доктори дипломи берилишини маълум қилганди. Камола «Газета.uz»га сув омбори ёрилиши унинг ҳаётини қай даражада ўзгартириб юборгани, ҳозирда кафедра мудири сифатида 35 нафардан ортиқ профессор-ўқитувчиларга раҳбарлик қилаётгани, доцент бўлгани ва 2 йил давомида бошидан ўтказганларини сўзлаб берди.

Сардоба сув омбори ёрилганига 2 йил тўлди
1 май 2022, 10:21

Сардоба сув омбори ёрилганига 2 йил тўлди

2020 йил 1 май куни соат 05:55. «Сардоба» сув омбори ёрилиб, аҳоли зудлик билан эвакуация қилина бошланди. Техноген офат оқибатида 6 киши вафот этди, 70 мингга яқин фуқаро яшаш жойини тарк этди, минглаб уйлар вайронага айланди. Бунга сабабчи деб кўрилган 17 киши қамалди. «Газета.uz» фожиа ва ундан кейинги воқелар хронологиясини бир материалга жамлади.

24 декабрь куни Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим хабарлар дайжести
24 декабр 2021, 22:00

24 декабрь куни Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим хабарлар дайжести

Швейцария банкидаги музлатилган $70 млнни қайтариб олаётган Гулнора Каримова, Қозоғистон ва Ўзбекистонга ўртасида қурилаётган янги магистраль йўл, ҚҚС имтиёзлари муддати узайтирилаётган озиқ-овқатлар, ўз Tracker автомобилини ишлаб чиқаришни режа қилаётган UzAuto Motors, Фарғона йўли кўчасидаги таъмирталаб бўлиб қолган янги йўллар ва Янги йилга нархи ошаётган таксилар — «Газета.uz» нинг 24 декабрдаги энг муҳим хабарлари дайжестида.

Сардобада зарар кўрган ирригация ва мелиорация объектларини таъмирлашга 4,4 млрд сўм ажратилди
24 декабр 2021, 16:00

Сардобада зарар кўрган ирригация ва мелиорация объектларини таъмирлашга 4,4 млрд сўм ажратилди

Сирдарё вилояти ҳокими фармойишига кўра, Сардоба тошқини оқибатиида зарар кўрган ирригация ва мелиорация объектларини қуриш, таъмирлаш ишлари учун республика бюджетидан 4,4 млрд сўм ажратилди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг